Huawei 1
Humo Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 июлидан бошлаб ташкилий-ҳуқуқий шакли акциядорлик жамияти бўлган компанияларгина тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти сифатида фаолият юритиши мумкин бўлади. Бу – 30 ноябрь куни имзоланган президент қарорида кўзда тутилган.

Қарорга кўра, тўлов тизими операторларининг устав капитали 2024 йилнинг 1 июлидан бошлаб камида 50 млрд сўм бўлиши керак. Шу санадан эътиборан тўлов ташкилотининг устав капитали бўйича минимал талаб 10 млрд сўм, 2025 йил 1 июлдан эса 20 млрд сўм деб белгиланади.

Ҳужжат билан, Ҳумо (“Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ) устав капиталидаги давлат улуши Марказий банкдан олиниб, Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 90805 | Инструменты