Президентнинг тегишли қарори билан Каримов Жамшид Абдухамидович Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Каримов Жамшид Абдухамидович Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 90800 | Инструменты