Жиззах вилоятида ҳовлисининг 2 метр квадрат майдонида 45 туп каннабис эккан эркак қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах шаҳри “Ҳамид Олимжон” МФЙда яшовчи 1974 йилда туғилган Д.С. ушланиб, шахсий тинтув қилинган. Текширув давомида унинг ёнидан 2 грамм “гашиш” ҳужжатлаштириб олинган.
Шунингдек, 51 ёшли Д.С.нинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари ҳам кўздан кечирилганда ҳовлисининг 2 метр квадарт майдонида 45 туп каннабисни парваришлаб келаётгани аниқланган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 121500 | Инструменты