Huawei 2
"Macellan" компанияси раҳбари Черногорияда уй-жой қурилиши ишларига ўзбекистонлик қурувчиларни ишчи жалб этиш истагини маълум қилди

Ўзбекистон бош консули  Шерзод Абдуназаров "Маrmara Grubu" стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар фонди бош котиби Сезгин Билгич ва Черногорияда рўйхатдан ўтган "Macellan" компанияси директори Бурак Алайбейоглу билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Суҳбат чоғида меҳмонларга Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар, мамлакатимизнинг инвестициявий салоҳияти ҳамда меҳнат миграцияси соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Сезгин Билгич Ўзбекистон энергетика соҳасига сармоя киритишга тайёр эканлигини маълум қилди. Хусусан, муқобил энергетика тармоғини ривожлантириш ҳамда ёнувчи органик кўмир моддасидан атроф муҳитга зарарсиз услубда фойдаланиш механизмини жорий этишга ҳисса қўшмоқчи эканлигини таъкидлади.

Ўзбекистон дипломатлари "Маrmara Grubu" раҳбарига ушбу таклифни мутахассислар иштирокида ўрганиб чиқиш мақсадида мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари билан музокаралар ўтказишга кўмаклашишларини билдирдилар.       

"Macellan" компанияси раҳбари Черногорияда уй-жой қурилиши ишларига Ўзбекистондан малакали қурувчиларни ишчи жалб этиш истагини маълум қилди.

Учрашув якунида хориж томонига шу йилнинг 2-3 май кунлари бўлиб ўтадиган III Тошкент халқаро инвестиция форумига иштирок этиш таклифи билдирилди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga