Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар “Уммат олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Уммат олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирландилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизматининг хабар қилишича, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш маркази раиси, муфтий Шайх Исмоил Бердиев томонидан тақдирланди.

Маълумот ўрнида “Уммат олдидаги хизматлари учун” ордени Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш маркази томонидан 2007 йилда таъсис этилган.

Мазкур орден билан Ислом динининг равнақи ва мусулмонлар ҳамжамиятини мустаҳкамлаш ишига салмоқли ҳисса қўшган дин пешволари, диний муассаса раҳбарларига тақдим этилади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 60221 | Инструменты