Nexia 3 — Қозоғистонда энг кўп сотилаётган автомобил
Кабар ахборот агентлигининг хабар беришича, Қозоғистонда энг кўп сотиладиган машиналар ўнталигини Ravon Nexia R3 автомобили бошқариб турибди.
Маълум бўлишича, ўтган январь ойида 449 дона Nexia R3 автомобили сотилган.
Қозоғистонда Ravon бренди остида автомобиль савдосига 2019 йил март ойида старт берилган эди. Ўтган йили Қозоғистонда 3536 дона Ravon Nexia R3 сотилган. Бундан ташқари, 2019 йилнинг сентябрь-октябрь ойида Nexia энг харидоргир машиналар учлигига кирган эди. Бу йил эса, у биринчи ўринга чиқиб олган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 61610 | Инструменты