“Академик С. Ю. Юнусов” номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти томонидан яратилган “Паркинсон касаллигини даволаш учун восита” номли ихтиро ИАП 8162-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ушбу восита таркибида тиканакли кавар (Capparis spinosa L.) куртаклари ва пишмаган меваларидан олинган экстракт мавжуд бўлиб, унинг асосий компонентлари:
- Полисахаридлар (30–35%)
- Флавоноидлар (5–10%)
- Сувда эрувчан оқсиллар (20–25%)
Восита Паркинсон касаллигини олдини олиш ва даволашда қўлланилади ҳамда кам ножўя таъсирга эга.
Паркинсон касаллиги — марказий асаб тизимининг сурункали хасталиги бўлиб, титроқ, қотиб қолиш, ҳаракат чекланиши каби белгилар билан кечади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 90800 | Инструменты