АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида юқумли касалликларни олдини олиш ва санитария йўналиши бўйича бажарилган ишлар ҳамда ОАВда ва ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли асосланмаган хабарлар юзасидан маълумот берилди.
Сўнгги йилларда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамаотсаломатлиги қўмитасига алоҳида эътибор қаратилди ва бунинг натижасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Республика буйича 12 млн. нафар болаларда 13 турдаги бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари миллий эмлаш календари асосида ташкил этилди ва эпидемик барқарорлик сақлаб қолинди.
Амалга оширилган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 6 ойи давомида айрим юқумли касалликларнинг ўтган 2022 йилнинг шу даврига нисбатан пасайиши кузатилди: салмонеллез инфекцияси 18,1%га, бактериал ичбуруғ 46,2%га, ўткир ичак касалликлари 10,4%, вирусли гепатит В 26,9% га, вирусли гепатит С 27,7% , айрим гелминтоз касалликлар: аскаридоз 26,8%, трихосефалёз 85%, тениаринхознинг 23% пасайиши қайд этилган.
Республика бўйича амалга оширилаётган профилактик ва эпидемияга қарши самарали тадбирлар натижасида ўлат, вабо, сариқ иситма, вирусли геморрагик иситмалар, парранда гриппи каби карантин ва ўта ҳавфли юқумли касалликларни республика ҳудудига четдан кириб келиши ва аҳоли ўртасида тарқалиб кетишига йўл қўйилмади.
Шунингдек, Европа ва Жаҳон савдо ташкилотлари ва халқаро талаблардан келиб чиқиб, таълим, қурилиш, озиқ-овқат ва бошқа соҳалар бўйича 40 та санитария қоида ва меъёрлари янги таҳрирда қабул қилинди ва халқаро андозаларга мослаштирилди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 90500 | Инструменты