Россия жинс ўзгартириш рухсат этилган давлатлар учун болаларни асраб олишни тақиқламоқчи

Россия парламентининг қуйи палатаси — Давлат думаси депутатлари трансгендер жинс ўзгартириш рухсат этилган давлатларнинг фуқароларига Россияда туғилган болаларни асраб олишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишди. Бу ҳақда депутат Василий Пискарёв Телеграм каналида ёзди.

"Чекловлар "жинсни тегишли ҳужжатлар асосида ёки тиббий усулда ё бошқа турдаги аралашув билан ўзгартириш рухсат этилган давлатлар" учун тегишли бўлади. Айрим давлатлар фуқароларининг бола асраб олишига мазкур тақиқни жорий этиш билан биз моҳиятан NATO давлатларига тақиқ жорий этмоқдамиз.

Бундай ҳолда, фарзанд асраб олингандан кейин ота-оналар жинсини ўзгартирганлиги сабабли, бола бир жинсли оилада тарбияланмаслигига кафолат бера олмаймиз. Ўз навбатида, биз болаларнинг нормал ижтимоий муҳитда ва анъанавий оилавий қадриятлар билан улғайишини таъминлашимиз шарт", — деган депутат.

Маълумот учун, 2022 йилда янги оилада тарбияланиш учун хорижга бор-йўғи 57 нафар бола олиб чиқилган (2019 йилда уларнинг сони 240 нафар бўлган), уларнинг катта қисми — 43 нафарини италияликлар асраб олишган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 72706 | Инструменты