Huawei 1
Саида Мирзиёева чустлик болаларнинг ҳолидан хабар олиш учун Наманганга борди

Бугун, 23 сентябр куни Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева давлат раҳбарининг топшириғи билан Наманган вилоятида бўлиб, заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган болалар ҳолидан хабар олди.

Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, Наманган вилоятида болаларнинг номаълум моддадан заҳарлангани ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган ва иш Наманган вилоят прокуратурасидан Бош прокуратурага ўтказилган.

“Вазиятни кўзимиз билан кўриш учун шифохонага бордик, болажонлар ҳолидан хабар олдик. Уларнинг кайфияти яхши, ҳаммалари аста-секин тузалишмоқда, кўпчилиги соғайгани учун уйига – оиласи бағрига қайтарилган.

Биз болаларнинг ота-оналари билан ҳам суҳбатлашдик, уларнинг ташвишига шерик эканимизни билдирдик.Шундан сўнг боғча тарбияланувчилари билан содир бўлган ҳолат юзасидан соғлиқни сақлаш, СЕС, таълим, прокуратура ва бошқа тегишли соҳа мутасаддилари билан йиғилиш ўтказиб, вазиятни ва текширувнинг боришини муҳокама қилдик”, – дея ёзди у Телеграм-каналида.

Маълум қилинишича, ҳозирда ўрганиш ишлари давом этмоқда, жараён назоратга олинган ва натижаси ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga