Тошкентда ҳавони ифлослантирган сомсахона жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда сомсахоналар ҳам ҳаво сифатини ифлосланишига ҳисса қўшишмоқда маъзмунида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Олиб борилган ўрганишлар натижасида, ушбу ҳолат Чилонзор тумани 3-мавзе, 53-сонли аҳоли яшаш хонадонлари олдида юзага келганлиги маълум бўлди. Ҳуқуқбузарлик содир этган фуқарога нисбатан Чилонзор тумани экология бўлими давлат инспектори томонидан МЖтКнинг 95-моддасига асосан табиий муҳитни тиклаш, табиий захираларни қайта ҳосил қилиш ва табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатиш оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмаганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди ва атрофлича тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 121500 | Инструменты