Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида судья ичиб, маст ҳолатда машина олиб қочгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Судьялар олий кенгаши ҳолат юзасидан расмий баёнот эълон қилди.
Маълум қилинишича, судьялар одоби кодекси талабларидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди судьясининг (хизматдан ташқари вақтдаги) хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
“Ижтимоий тармоқлардаги шу мавзуга доир хабарларда тилга олинаётган ҳолатларга хизмат текшируви жараёнида аниқлик киритилади ва якуни бўйича лозим чоралар кўрилиши таъминланади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Жиноят кодекси 267-моддасига (транспорт воситасини олиб қочиш) кўра, транспорт воситасини олиб қочиш 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 42401 | Инструменты