Huawei 1
Тошкентдаги боғларда гиёҳвандликка қарши кинология пунктлари очилади

Тошкент шаҳрида 1 октябрдан бир йил муддатга синов тариқасида Ботаника боғи ва 11 та истироҳат боғида кинология пунктлари очилади. Бу ҳақда муҳокама учун эълон қилинган ҳукумат қарори лойиҳасида айтилади.

Қайд этилишича, бундан кўзланган мақсад гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар, шунингдек, кучли таъсир этувчи воситалар муомаласига йўл қўймасликдир.

Бундай пунктлар Анҳор-Локомотив, Локомотив, Наврўз истироҳат боғлари, Tashkent City, Magic City, Миллий боғ, Мирзо Улуғбек, Ғафур Ғулом, Фурқат, Ашхобод, Green Park ҳамда Ботаника боғида очилиши кутилмоқда.

Уларни ташкил этиш билан пойтахт Миллий гвардия бошқармаси ҳамда Ички ишлар бош бошқармаси кинология бўлими шуғулланади. Хизматга Божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан Миллий гвардиянинг буюртмаси бўйича «дуал тизим асосида («гиёҳвандлик воситаларини қидириш» ва «антитеррор» йўналишларида) тайёрланган хизмат итлари жалб этилади.

Тажриба натижаларига кўра, уни Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий қилиш масаласи кўриб чиқилади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 42402 | Инструменты