Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги “Ўзбекистон овози” кўчаси 7/24 кўчага айланмоқда, кўчанинг инфратузилмаси ўзгариб, аҳолига, йўловчиларга ва албатта шаҳарсозлик нормаларига тўла мос тушадиган масканга айланмоқда.
Шу муносабат билан 24 апрель соат 7:00дан бошлаб, 30 май кунига қадар “Ўзбекистон овози” кўчасининг Яҳё Ғуломов кўчаси билан кесишмасидан, Шаҳрисабз кўчасига қадар қисми вақтинча автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
"Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз", дейилади туман ҳокимлиги хабарида.
Alpha version: 0.9.1.19 build 42402 | Инструменты