"UN PUBLIC SERVICE FORUM - 2025" форуми Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади

24-26 июнь кунлари Жанубий Кореяда "UN PUBLIC SERVICE FORUM- 2024" форуми ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги вакилларидан иборат делегация иштирок этди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти бошлиғи (UNDESA) – БМТ Бош котиби ўринбосари Ли Цзянхуа ушбу халқаро форум 2025 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилишини эълон қилди.

Форумнинг ёпилиш маросимида ҳам сўзга чиққан вазир Шерзод Шерматов ўз нутқида Самарқандда ўтадиган тадбирни юқори савияда ташкил этилишини таъкидлаб, иштирокчиларни кўҳна ва ҳамиша навқирон шаҳарга таклиф қилди.

Шу билан бирга, ушбу форумни Ўзбекистонда юқори даражада ўтказилишига билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдирди.

Жанубий Кореяга амалий ташриф давомида вазир Шерзод Шерматов UNDESA раҳбари – БМТ Бош котиби ўринбосари Ли Цзянхуа билан учрашув ўтказди.

Мулоқот аввалида UNDESA раҳбари – БМТ Бош котиби ўринбосари мамлакатимизда электрон ҳукумат соҳасининг ривожланиш ҳолати ва бу борада БМТнинг электрон ҳукумат ривожланиши рейтингида Ўзбекистон ўрнини ошириш ва 2030 йилга қадар ТОП-30 давлатлар қаторига киритиш бўйича олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар ва саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади.

Шу билан бирга, Ли Цзянхуа "UN PUBLIC SERVICE FORUM-2025" форумининг 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши билан самимий қутлаб, тадбирни ташкилий жиҳатдан юқори савияда ташкил этиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

АКТ инфратузилмасини такомиллаштириш, электрон ҳукумат рейтингида Ўзбекистоннинг мавқеини янада яхшилаш ҳамда узоқ муддатли ҳамкорликни давом эттириш, IТ соҳасида ёшларнинг ўрнини янада ошириш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 70113 | Инструменты