Ўзбекистон Паралимпия спортчларини Париж-2024 17-ёзги Паралимпия ўйинларига кузатиш маросими доирасида адаптив спорт турлари бўйича федерацияларни ўз тизимига бирлаштирган ягона “Адаптив спорт турлари ассоциацияси” ташкил этилганлиги эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг махсус топшириғига асосан адаптив спортни ривожлантириш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни адаптив спортга жалб қилиш мақсадида "Адаптив спорт турлари ассоциацияси" ташкил этилди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директор ўринбосарлари Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, “Ўзбекистон махсус олимпиадаси” жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон кўзи ожизлар спорт федерацияси, Ўзбекистон карлар спорт федерациялари биринчи ўринбосарлари этиб тайинланди.
Хусусан,
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги директори ўринбосари Ташходжаев Мухторхон Махсудович Адаптив спорт ассоциацияси раиси;
- агентлик директорининг биринчи ўринбосари Мирзиёева Шаҳноза Шавкатовна Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари;
- агентлик директори ўринбосари Абдуллаев Сирожиддин Саъдуллаевич Ўзбекистон Махсус олимпиядаси Республика жамоат бирлашмаси раисининг биринчи ўринбосари;
- агентлик директори ўринбосари Абруев Жамшид Исмаилович Ўзбекистон Кўзи ожизлар спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари;
- агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция раҳбари Кутпиддинов Хусниддин Мухиддинович Ўзбекистон Карлар спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинландилар.
Эндиликда нафақат параспорт турлари балки ногиронлиги бўлган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган бошқа спорт турлари ҳам кенг ривожлантирилади. Мақсад - ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга ижтимоийлашувини таъминлашдир.
Alpha version: 0.9.1.19 build 72212 | Инструменты