Ўзбекистонда бу ҳафта жуда илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет хабарига кўра, бизни жуда илиқ ва булутсиз иш ҳафтаси кутмоқда – бундай об-ҳаво олтин куздан завқланиш учун ажойиб имконият яратади. 

Ҳарорат фони кечалари 8-13 даража, кундуз кунлари 23-28 даража атрофида бўлади, бу ўртача иқлим меъёридан 4-6 даражага юқоридир.

Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Бугун кундузи ҳарорат 21-23 даражани ташкил этади. Кейинги кунларда ҳарорат кечалари 10-13 даража, кундуз кунлари 24-28 даража атрофида бўлади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 102300 | Инструменты