Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ қурилмаларини ўрнатиш тартиби ўзгартирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Келтирилишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг “Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди.
Ҳужжат билан эндиликда энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида ўрнатиладиган энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари Мажбурий ижро бюроси вакилининг иштирокисиз уланади, рўйхатга олинади ва пломбаланади.
Энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари ўрнатилгандан ва улангандан кейин етказиб берувчининг ва истеъмолчининг ваколатли ходими иштирокида приборни ўрнатиш тўғрисида икки нусхада далолатнома тузилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17 апрелдан кучга кирди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 42402 | Инструменты