Адлия вазирининг “Шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг намунавий тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди.
Намунавий тартиб:
Мулкдор ва (ёки) оператор ёхуд учинчи шахс томонидан шахсга доир маълумотларга ишлов беришда қуйидаги талабларга риоя қилиниши лозим:
Шахсга доир махсус маълумотларга ишлов бериш учун субъектнинг розилиги ёзма шаклда ёки электрон ҳужжат тарзида олиниши лозим.
Офертада (оммавий шартномада) шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг мақсадлари аниқ кўрсатилган тақдирда, офертани (оммавий шартномани) қабул қилиш (тасдиқлаш) субъектнинг шахсга доир маълумотларга ишлов беришга розилиги деб ҳисобланади.
Субъектнинг мулкдор ва (ёки) операторнинг хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган талаб ва шартларга розилик бериши мулкдор ва (ёки) оператор томонидан субъектнинг шахсга доир маълумотларига ишловга беришга розилиги ҳисобланади.
Субъект ёки унинг қонуний вакили шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тўғрисидаги розилигини исталган вақтда қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш учун субъектнинг розилиги билан қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
Тарихий, статистик, социологик, илмий тадқиқотлар ўтказиш учун шахсга доир маълумотларга ишлов берилаётганда мулкдор ва оператор, шунингдек учинчи шахс бу маълумотларни эгасизлантириши шарт. Шахсга доир маълумотларни эгасизлантириш учун субъектнинг розилигини олиш талаб этилмайди.
Шахсга доир маълумотларни эгасизлантириш шахсга доир маълумотларни тиклаш имкониятини истисно қилади.
Шахсга доир маълумотлар мулкдор ва (ёки) оператор, шунингдек учинчи шахс томонидан қуйидаги ҳолларда 3 кун ичида йўқ қилиниши лозим:
Давлат органлари томонидан шахсга доир маълумотлар сўраб олинганда, шахсга доир маълумотлар субъектига бу ҳақида хабарнома юборилади (бундан давлат сири ва қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш чекланган маълумотларни ўз ичига олган ҳолатлар мустасно).
Хўжалик бирлашмалари, давлат ташкилотлари ва муассасалари, нодавлат ташкилотларга шахсга доир маълумотлар унинг субъекти розилиги билан тақдим этилади.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 17 ноябрдан кучга кирди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 102301 | Инструменты