Ўзбекистонда тўйларни тартибга солишни назарда тутувчи лойиҳа ишлаб чиқилади. Бу 21 апрель куни қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонида белгиланган.
Фармонда қайд этилишича, жорий йилнинг август ойигача тўйлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича парламент палаталари кенгашларининг қўшма қарори қабул қилинади.
Шунингдек, ёшларда тежамкорлик маданиятини шакллантириш бўйича янги механизмлар назарда тутилган.
Лойиҳага масъуллар этиб Олий Мажлис палаталари, Маданият вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита белгиланган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 121500 | Инструменты