Жорий йилнинг I чораги давомида Ўзбекистонда 4 764 нафар шахсга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Ҳисобот даври давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 19 646 нафар шахсга нисбатан 15 681 та жиноят иши кўриб чиқилган. 108 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинган.
Судланган шахслар сони 15 369 нафарни ташкил этиб, шундан 4 764 нафар шахсга озодликдан махрум қилиш ва 10 319 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланган, 286 нафар шахс шартли ҳукм қилинган. Судланган шахсларнинг 13 611 нафари эркак, 1 708 нафари аёл, 6 066 нафари ёшлар (шу жумладан 702 нафари вояга етмаган) ва 601 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.
Маълум қилинишича, 2 042 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинган, 8 181 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган, 2 746 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилган ва 3 765 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланган ёки қайта малакаланган.
Шунингдек, 27 нафар шахсга кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
Ҳисобот даврида кўрилган жиноят ишларнинг аксариятини
Шу билан бирга, ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 3 429 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилган.
Апелляция тартибида 2 706 нафар шахсга нисбатан 2 064 та жиноят иши кўриб чиқилган. 92 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 825 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.
Кассация тартибида 1 523 нафар шахсга нисбатан 1 330 та жиноят иши кўриб чиқилган. 115 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 475 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.
Шунингдек, тафтиш тартибида 1 598 нафар шахсга нисбатан 1 360 та жиноят иши кўриб чиқилган. 46 нафар шахсга нисбатан қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 268 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.
Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 286 нафар шахсга нисбатан 240 та жиноят иши кўриб чиқилган. 58 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 87 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 42401 | Инструменты