Huawei 2
Ўзбекистондаги тиббиёт ОТМда қанча ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Сардор Рустамбоев Тамил Наду штати маъмурий маркази маркази – Ченнай шаҳрига амалий ташрифи доирасида "Dr.Rela" кўптармоқли шифохонаси ижрочи директори Иланкумаран Калиамурти билан учрашув ўтказди

Ўзаро мулоқот чоғида мамлакатда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ўзгаришлар жараёни, жумладан, соғлиқни сақлаш тизимини замонавий талаблар даражасида ислоҳ қилиш, ушбу соҳадаги халқаро алоқаларни ривожлантириш учун яратилаётган ҳақида сўзлаб берилган.

Ҳиндистоннинг “Аакаш” ва “Пратикша” кўптармоқли шифо масканларининг Ўзбекистондаги фаолияти, мамлакат тиббиёт олий таълим муассасаларида 5 минг нафардан кўпроқ ҳинд йигит-қизлари таълим олаётганига эътибор қаратилган.

Иланкумаран Калиамурти Ўзбекистонда ҳаётга татбиқ этилаётган янгиланиш жараёнидан хабардорлигини маълум қилиб, соғлиқни сақлаш соҳасида биргаликда ишлаш истиқболларидан манфаатдорлик билдирган

Учрашувда республикада "Dr.Rela" кўптармоқли шифохонаси билан ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинган ва шу мақсадда биргаликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси бўйича келишувга эришилган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga