Huawei 1
"Work and travel" дастурларида иштирок этувчи талабалар учун ссуда ажратилади

Ҳукумат қарори (290-сон, 02.05.2025 й.) билан 2025 йил 15 майдан "Work and travel" халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатларга бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида талаба ёшларга ссуда ажратиш тартиби жорий этилади.

Мазкур давлатларга Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия киритилган.

Ҳар йили 2 000 нафаргача талаба ёшларга БҲМнинг 40 баравари миқдорида ссуда ажратилади.

Ссуда ажратиш ҳақидаги аризалар давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали қабул қилинади.

Ариза берувчи қуйидаги хужжатларни илова қилади:

—  хорижий давлатдаги иш берувчи билан ариза берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси;

—  ариза берувчи томонидан ссуда қайтарилмаганда, ушбу маблағларни қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олувчи кафил жисмоний шахснинг сўнгги 12 ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумот ва қарз шартномаси бўйича кафил бўлишга розилик аризаси - агар мавжуд бўлса;

—  виза.

Талаба ажратилган ссудани хорижий давлатдан келганидан сўнг 1 ой муддатда қайтариш мажбуриятини олади.

1 календарь йил давомида 2 000 нафар ариза берувчига ссуда ажратиш маъқуллангандан сўнг ариза қабул қилиш тўхтатилади.

Ссуда ажратилгунга қадар, бироқ кетма-кетлиги бўйича ссуда ажратилган ариза берувчилардан кейин ариза топширган шахслар кейинги йил учун рўйхатга қўйилмайди ҳамда келгуси йилда қайтадан мурожаат қилади.

Маълумот учун: ссуда бу - қайтариш шарти билан ажратиладиган фоизсиз қарз.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 50520 | Инструменты