Ёқилғи қуйиш шохобчаларига қўйилган талаб муддати узайтирилди
2020 йил 1 мартдан бошлаб жамоат мақсадларига мўлжалланган ва кеча-кундуз ишлайдиган, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланмаган автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГТКС), автомобилларга газ қуйиш станциялари (АГҚС) ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари (АЁҚС)нинг фаолият кўрсатишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Шундан келиб чиққан ҳолда, АГТКС, АГҚС ва АЁҚС ҳудудида санитария ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланмаслик ҳамда Республика ва Ҳудудий ишчи гуруҳ аъзолари томонидан аниқланган камчиликларнинг 2020 йилнинг 1 сентябрига қадар бартараф этилмаслиги:
- “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳудудий бўлинмалари томонидан - АГТКСларга газ етказиб беришни вақтинча тўхтатиш;
- “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳудудий нефть базалари томонидан - аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилмагунича АЁҚСларга нефть маҳсулотлари етказиб беришни вақтинча тўхтатиш ёки Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 сентябрдаги “Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишини такомиллаштириш ва республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 397-сонли қарори талабларига мувофиқ нефть маҳсулотлари етказиб бериш шартномасини бекор қилиш;
- Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси томонидан - лицензия талаблари ва шартлари белгиланган тартибда бажарилмаганлиги муносабати билан АГТКС ва АЁҚСлар орқали сиқилган ва суюлтирилган газни сотиш фаолиятини амалга ошириш лицензиясининг амал қилишини тўхтатилиши мумкинлиги маълум қилинади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 43009 | Инструменты