Йўл ҳаракати қоидаларида 6-банд қуйидаги мазмундаги йигирма саккизинчи – ўттиз иккинчи хатбошилар билан тўлдирилади:
“Авария ўчоғи” (йўл-транспорт ҳодисаси ўчоғи) – йўл ҳаракати иштирокчилари учун мўлжалланган автомобиль йўли, кўчалар, чорраҳалар аҳоли пунктидан ташқари жойларда 1 000 метрдан ёки аҳоли яшаш пунктида 200 метрдан ортиқ бўлмаган қисмида бир йил давомида бир хил турдаги уч ёки ундан ортиқ йўл-транспорт ҳодисалари ёки турларидан қатъий назар беш ва ундан ортиқ йўл-транспорт ҳодисалар содир бўлиши натижасида одамлар ҳалок бўлган ёки жароҳатланган жой.
“Авария ўчоғи” ҳудудлари қуйидаги узоқ муддатли, мавсумий ва вақтинчалик турларига бўлинади:
Огоҳлантирувчи белгилар қуйидаги мазмундаги 1.15.1 ва 1.36-бандлари билан тўлдирилади:
Қўшимча ахборот белгилари қуйидаги мазмундаги 7.27, 7.28, 7.29 ва 7.30-бандлар билан тўлдирилади:
Йўл чизиқларини чизиш бўёқлари ҳамда бошқа восита ва моддалар, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларининг нархлари бозордаги ўртача кўрсаткичлари тегишли ҳудудда юзага келган нархлар даражасини ҳар ой ўрганиш орқали буюртмачи ва аутсорсер томонидан нархлар баённомаси билан белгиланади.
Агар йўл чизиқларини чизиш бўёқлари ҳамда бошқа восита ва моддалар, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларининг амалдаги бозор нархлари нархлар тўғрисидаги баённомада белгиланган нархлардан баланд ёки паст бўлса буюртмачи аутсорсер ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига кўриб чиқиш ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда қарор қабул қилиш учун тегишли ҳудуддаги амалдаги нархларни ўрганиб чиқиш далолатномаси илова қилинган таклифларни белгиланган тартибда юборади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 90902 | Инструменты