25–27 апрель кунлари пойтахт Тошкент яна бир йирик мусобақа — бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичига мезбонлик қилади. Бу йилги баҳсларда 26 мамлакатдан 100 нафардан ортиқ спортчи медаллар учун баҳс олиб боради.
Мусобақа гимнастика бўйича ихтисослаштирилган Республика болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби майдонида бўлиб ўтади. Тантанали очилиш маросими 25 апрель куни ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон терма жамоаси ушбу нуфузли стартга жиддий тайёргарлик олиб бормоқда. Унда мамлакатимиз шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилади:
Яккалик баҳслари:
– Тахмина Икромова
– Анастасия Сарансева
Гуруҳ машқлари:
– Эвелина Аталянс
– Мафтуна Зоирова
– Аделя Файзулина
– Мумтозабону Исъҳоқзода
– Амалия Мамедова
– Иродахон Содиқова.
Alpha version: 0.9.1.19 build 42401 | Инструменты