Huawei
UZREPORT TV UFC 254 мусобақаси трансляция ҳуқуқини харид қилди

UFC аралаш жанг санъати ҳаваскорлари учун узоқ кутилган UFC 254 мусобақасини тайёрламоқда. 24-октябр куни яккама-якка жанг дунёсидаги асосий воқеаларидан бири бўлиб ўтади. Унга сайёрамизнинг энг кучли курашчилари йиғилади.

Мусобақага бўлган катта қизиқиш ва томошабинлар мурожаатларини ҳисобга олган ҳолда, UZREPORT TV телеканали Ўзбекистон ҳудудида мусобақа трансляцияси эксклюзив ҳуқуқини харид қилди.

Мусобақа Абу Даби (БАА) шаҳри яқинидаги « UFC жангчилар ороли» спорт мажмуаси таркибидаги Яс оролида жойлашган «Флаш Форум» спорт аренасида 24-октябр  куни соат 21:00да бўлиб ўтади.

Мусобақани такроран 25 ва 30 октябр кунлари соат 22:00да UZREPORT TVда кўриш мумкин бўлади.

Томошабинлар олтита унутилмас жангни гувоҳи бўлишади.

Енгил вазнда енгилмас россиялик чемпион Хабиб Нурмагомедов ва енгил вазндаги вақтинчалик чемпион америкалик Джастин Гейджи (рейтингда 1-ўринда) ўртасидаги унвон учун кураш мусобақанинг асосий воқеаси сифатида режалаштирилган.

Яна бир асосий воқеа сифатида ўрта вазндаги австралиялик Роберт Уиттакер (рейтингда 1-ўринда) ва америкалик Джаред Каннонье (рейтингда 3-ўринда) ўртасидаги жанг режалаштирилган.

Турнирнинг қолган қатнашчиларнинг рўйхати қуйидагича:

Александр Волков — Уолт Харрис;

Ислам Махачев — Рафаэль Дос Аньос;

Синтия Калвилло — Лорен Мерфи;

Магомед Анкалаев — Ион Куцелаба.

Шундай қилиб, шу куни сизларни бошидан охиригача ҳаяжонли тўқнашувлар кутмоқда.

Телетомошабинларга ёрқин таасурот ва яхши кайфиятлар тилаб қоламиз!

Трансляция бош ҳомийси - Bizning Uylar Development компанияси.

Комментарии: 0
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации

Вверх