Қирғизистон парламенти электрон сигареталарни олиб кириш ва сотишга тақиқни маъқуллади

Қирғизистон Жогорку Кенеши (парламенти) мамлакатга вейплар (электрон сигареталар) олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасини дарҳол иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди.

Қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлардан кўзланган мақсад, лойиҳани асослаш ҳужжатига кўра, ёш фуқароларнинг саломатлиги ва фаровонлигини электрон сигареталар истеъмолидан ҳимоя қилишдан иборат.

Ўзгартиришлар, шунингдек, қоидаларни бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни ҳам назарда тутади. Жумладан, белгиланмаган жойларда вейп чекиш учун жисмоний шахсларга 40 минг сом (462 доллар), юридик шахсларга 60 минг сом (694 доллар) миқдорида жарима белгиланди.

Вейпларни сотган жисмоний шахслар 50 минг сом (578 доллар), юридик шахслар — 65 минг сом (751 доллар) миқдорида жаримага тортилади. Электрон сигареталар импорти учун 150−200 минг сом (1735−2313 доллар) миқдорида жарима ёки бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 70112 | Инструменты