Huawei 1
Бош консулхона: Истанбулда содир бўлган зилзилада Ўзбекистон фуқаролари орасида жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган

Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (АФАД) маълумотларига кўра, 2025 йил 23 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 12:49 да Силиври тумани (Истанбул вилояти)да 6,2 баллли ер қимирлаши қайд этилди. Эпицентр Мармара денгизи ҳудудида, шаҳар марказидан тахминан 40 км жануби-ғарбда жойлашган.

Зилзила Истанбулнинг барча туманларида ҳамда қўшни вилоятларда, жумладан Измирда ҳам ҳис этилди. Кўплаб аҳоли бинолардан чиқиб, очиқ жойларда тўпланган. Маҳаллий ҳокимиятлар маълумотига кўра, жиддий вайронагарчилик ёки ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Бир фуқаро бинодан чиқиб кетиш пайтида жароҳат олгани хабар қилинмоқда.

Асосий силкинишдан сўнг бир неча афтершоклар кузатилди, улардан энг кучлиси 5,3 магнитудада бўлган. Ҳокимиятлар аҳолини зарар кўрган биноларга кирмасликка ва хавфсизлик чораларига амал қилишга чақирмоқда.

Истанбул губернаторлиги маълумотига кўра, зилзила натижасида ҳеч ким ҳалок бўлмаган.

151 нафар фуқаро қўрқув сабаб баландликдан сакраган ҳолда тан жароҳати олиб, касалхоналарда даволанмоқда. Уларга ҳеч қандай ҳаётий хавф йўқ. Шунингдек, Фатиҳ туманида ташландиқ бино қулаб тушган, аммо ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган.

Бош консулхона маҳаллий фавқулодда хизматлар билан доимий алоқада бўлиб, вазиятни кузатишда давом этмоқда. Ҳозирги вақтгача Ўзбекистон фуқаролари орасида жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Қўшимча маълумот келиб тушган тақдирда, Бош консулхона белгиланган тартибда дарҳол маълум қилади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 42416 | Инструменты