Келиб чиқиши чеченистонлик бўлган машҳур УФC жангчиси Ҳамзат Чимаев Швеция фуқаролигидан воз кечди. Бу ҳақда спортчининг менежери Маҳди Шаммас хабар берди.
Манбага кўра, Ҳамзат энди Бирлашган Араб Амирликлари байроғи остида жанг қилади.
Чимаев 16 ёшида ота-онаси билан Швецияга кўчиб кетганидан сўнг, шу мамлакат номидан мусобақаларда қатнаша бошлаган. У ММАъдаги фаолияти давомида 12 та жанг ўтказиб, барчасида ғалабага эришган. Чимаев сўнгги жангини АҚШ вакили Кевин Ҳолландга қарши ўтказиб, биринчи раунддаёқ бўғиш усули билан ғолиб бўлганди.
Маълумот учун, спортчи Швецияда намойишкорона Қуръон китобини ёқиб юборилиши ортидан бир неча бор ҳукуматга қарши ўз норозилигини билдирган эди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 40416 | Инструменты