Huawei 1
Хитой ўз манфаатларини бузадиган давлатларни қатъий огоҳлантирди

Хитой АҚШ билан битим тузаётган ва ўз манфаатларига зарар етказадиган айрим давлатларга тегишли тарзда жавоб қайтаради, деди Хитой Савдо вазирлиги вакили.

«Алоҳида таъкидлаш жоизки, Хитой ҳар қандай томоннинг ўз манфаатларига зарар келтирувчи битимлар тузишига қатъий қарши. Агар бу содир бўлса, Хитой буни ҳеч қачон қабул қилмайди ва бир хил даражада қатъий қарши чоралар кўради», дейилади баёнотда.

Баёнот АҚШ маъмуриятининг Хитой билан муносабатларини чеклаш учун босим ўтказиш мақсадида бошқа давлатлар билан тарифлар бўйича музокаралардан фойдаланиш режаларига жавобан янграган.

«Ғоя АҚШ савдо ҳамкорларини Оқ уй томонидан ўрнатилган савдо ва тариф тўсиқларини камайтириш эвазига Хитой иқтисодиётини изоляция қилиш мажбуриятини олишга мажбур қилишдир», деб ёзди The Wall Street Journal.

Хитой Савдо вазирлиги ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қодир эканини таъкидлаб, халқаро савдо «ўрмон қонунига» қайтганидан сўнг барча давлатлар қурбон бўлишидан огоҳлантирди.

Хитой таҳдидларга қарши туришга ва халқаро адолатни ҳимоя қилишга тайёр, деб қўшимча қилди департамент.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 42401 | Инструменты