Huawei 1
Майкл Жексоннинг акаси вафот этди

Майкл Жексоннинг акаси Тито Жексон 70 ёшида вафот этди.

Тито қўшиқлари бугунги кунда ҳам севиб тингланадиган ва жаҳон юлдузлари Майкл ва синглиси Жанетлар етишиб чиққан Жексонлар оиласидаги 9 фарзанднинг учинчиси эди.

Титонинг ўлими ҳақида унинг ўғиллари ТиДжей, Таджа ва Тариллалар ўзларининг инстаграм саҳифасида маълум қилди.

“Чуқур қайғу билан бизнинг севимли отамиз, Rock & Roll Hall асосчиси Тито Жексон энди биз билан эмаслигини билдирамиз. Отамиз ҳамма учун меҳрибон ва ғамхўр одам эди”, дейди унинг ўғиллари.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 91905 | Инструменты