Huawei 1
Мерц: Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмаслиги керак

Германия канцлери Фридрих Мерц 15 июн, якшанба куни эрталаб Уммон султони ва бош вазири Хайсам бин Тариқ Ал Саид билан телефон орқали суҳбатлашди. Мерц Эрон «ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмаслиги керак», деб айтди, дейилади суҳбатдан сўнг Германия ҳукуматининг расмий баёнотида.

Иккала томон ҳам энди мақсад Яқин Шарқда можаро авж олишига йўл қўймаслик бўлиши керак деган фикрга келди. Бундан ташқари, Фридрих Мерц ва Хайсам бин Тариқ Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддиятни ҳал қилишга ёрдам бериш учун дипломатик воситалардан фойдаланишга тайёр эканини тасдиқлади.

Германия бош вазири, шунингдек, Уммон султонига Эрон ядровий дастури бўйича Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларда воситачилик қилгани учун миннатдорчилик билдирди.

Исроилнинг Эронга уюштирган зарбалари ортидан Германиядаги Исроил ва яҳудий объектларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Мерц бу ҳақда 15 июн куни Канададаги G7 саммитига учишдан олдин маълум қилди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 61700 | Инструменты