Полшалик фермерлар Европа комиссиясининг Варшавадаги ваколатхонаси қаршисида норозилик акциясини ўтказмоқда. Қайд этилишича, 3 январ куни Еврокомиссиянинг Варшавадаги ваколатхонаси қаршисида аграр секторнинг бир неча минг вакили тўпланган. Намойишлар Полша 2025 йил ўрталарига қадар Европа Иттифоқи раислигини зиммасига олган вақтга тўғри келди.
Полшалик фермерлар Украинадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти, Европа экологик нормалари, мамлакатда иқтисодий кўрсатичлар қулашига қарши намойишлар бошлаган.
«Мамлакатимизда мавжуд барча қишлоқ хўжалиги ташкилотлари Европа Иттифоқининг зарарли сиёсатига, бизнинг фермаларимизни ёпилишга мажбур қиладиган ушбу сиёсатни бошлаган Урсула фон дер Ляйенга қарши ўтказмоқда», — дейди «Бирдамлик» касаба уюшмалари раҳбари Томаш Оканский.
Фермерлар намойишига, шунингдек, овчилик жамияти вакиллари ҳам қўшилган, улар ўрмонлардан фойдаланиш ва ов қилиш борасидаги ЕИ ҳамда ҳукумат сиёсатидан норози.
Акция Варшава марказидаги Ясная кўчасида бошланган ва у марказий кўчалар бўйлаб давом этади. Полша пойтахти полиция комендатураси фермерларнинг юриши сабаб қатор кўчаларда ҳаракат тўхтатилганини маълум қилди.
Ўз навбатида Полша Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги идора раҳбари Чеслав Секерский фермераларни иш жойида кутаётгани ва уларнинг талабларини тинглашга тайёр эканини маълум қилди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 10614 | Инструменты