Шотландия пойтахти Эдинбург шаҳридаги ҳайвонот боғида туғилган “ажабланарли даражада кам учрайдиган” пигмей бегемоти дунёга келди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Хаггис лақабли йўқолиб кетиш арафасида турган пигмей майда бегемоти 30 октябрь куни дунёга келган. Ҳайвонот боғи ходимларининг айтишича, бегемот аллақачон ўзига келган ва ҳозирда ҳолати яхши.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳозирда дунё бўйлаб ёввойи табиатда бундай бегемотларнинг атиги 2500 тасигина қолган.
“Хаггис ҳозирча жуда яхши ривожланмоқда ва унинг улғайишини ҳайратланарли”, деган ҳайвонот боғи раҳбари.
Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (ICUN) бир қатор омиллар, жумладан яшаш жойи ва Либерияда озиқ-овқат учун овланганлиги сабабли ушбу турни йўқолиб кетиш хавфи остида деб ҳисобламоқда.
Маълумот учун, пигмей бегемоти ёки пигма бегемоти Ғарбий Африканинг ўрмонлари ва ботқоқларида, Либерияда яшайдиган ва кичик популяцияга эга бўлган бегемотдир. Пигмей ёлғиз яшайди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 110706 | Инструменты