SpaceX Халқаро космик станцияни орбитадан олиб чиқувчи қурилма яратади

АҚШ Миллий аэронавтика ва космик маъмурияти (NASA) Илон Маскнинг SpaceX компаниясини Халқаро космик станциянинг (ХКС) ишлаш муддати тугагач, уни орбитадан чиқариб ташловчи қурилма яратиш учун танлади.

NASA ва SpaceX ўртасида тузилган шартнома суммаси 843 миллион долларни ташкил қилади. Калифорнияда жойлашган компания фақат ушбу космик кеманинг ишлаб чиқарилиши учун жавобгар бўлади. Ишлаб чиқариш якунлангач қурилма миссия давомида АҚШ космик агентлигининг мулкига айланади.

Қурилма NASA ва унинг халқаро ҳамкорларига 2030 йилда ХКСнинг орбитадан “хавфсиз ва масъулиятли” олиб чиқилишини таъминлаш, одамлар яшайдиган ҳудудларга қулаш хавфини бартараф этиш имконини беради. Тахминларга кўра, қурилма худди станция каби Ер атмосферасида қулаб тушади. Станция вайроналари Тинч океанига тушиши режалаштирилган.

ХКС 1998 йилдан бери Ер орбитасида жойлашган. Станция АҚШ, Европа, Япония, Канада ва Россиянинг космик агентликлари томонидан бошқарилади. Россиядан ташқари барча давлатлар ундан 2030 йилгача, Россия - 2028 йилгача фойдаланишга ваъда берган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 70112 | Инструменты