Huawei 1
Tesla компанияси рули ва педали бўлмаган робот таксини намойиш қилди

Америкалик миллиардер Илон Маск “Биз, робот” деб номланган тадбирда Tesla компаниясининг сўнгги ютуқлари — одамсимон робот, рул ва педали бўлмаган робот такси ва 20 кишилик сиғимга эга “робофургон”ни тақдим этди.


Робот такси

Маскнинг айтишича, Cybercаb автомобилида саёҳат қилиш оддий машиналарга қараганда ўн баравар осонлашади. Миллиардер “роботакси”ни лифт билан таққослаган — тугмани босиш кифоя ва қолган ҳамма нарсани унутиш мумкин.

“Кўрганингиздек, мен бу ерга роботаксида келганман. Ўйлайманки, бизни ёрқин келажак кутмоқда”, деган Маск тақдимотда.

Келажакни акс эттирувчи ушбу автомобиль нархи 30 минг доллардан ошмайди ва уни оммавий ишлаб чиқариш 2026 йилдан бошланади. Tesla раҳбари компаниянинг мақсади “йўлларнинг қиёфасини ўзгартириш” ва келажакдек кўринишини таъминлаш эканини айтган. “Роботакси” сунъий интеллект томонидан бошқарилади ва индуктив (кабелсиз ишлайдиган) зарядловчи қурилмалар билан жиҳозланган.

Одамсимон робот

Tesla Optimus кундалик инсоний вазифаларни, буюртмаларни қабул қилишдан тортиб болаларга қарашгача, бажара олади. Илон Маск бу роботлар худди Tesla автомобилларига ўхшаши, фақат “ғилдираклар ўрнига оёқ ва қўллар” эканини айтди.

Optimus — сизнинг шахсий C3PО ёки R2-D2 каби аммо ундан ҳам яхшироқ. У саноатдаги жисмоний меҳнатни ҳам тубдан ўзгартириб юборади, дейди Маск.

Миллиардер келажакда кўплаб оилалар Optimus роботини сотиб олишга қурби етишига умид қилмоқда. Бундай роботнинг режалаштирилган нархи 20-30 минг долларни ташкил этади. 

“Робофургон”

Робован 20 кишини сиғдира олади ва уни тижорат ёки шахсий мақсадларда — мактаб автобуси, автоуй ёки юк машинаси сифатида мослаштириб ишлатиш мумкин.

Робофургон ҳақида кўп маълумот мавжуд эмас. Бироқ унинг ички қисми қуйидаги кўринишга эга:

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 112920 | Инструменты