Huawei 1
Туркиянинг Измир шаҳридаги ўрмон ёнғинлари аҳоли пунктларига етиб борди

Туркиянинг Измир шаҳрида катта ўрмон ёнғини содир бўлди. Кучли шамол туфайли ёнғин аҳоли пунктларига етиб борди. Ёнғинни ўчиришга самолётлар ва вертолётлар жалб қилинган, деб хабар бермоқда A Haber телеканали.

Кеча, 18 июль куни Газиемир ва Бужа туманларидаги ўрмонзорларда ёнғин содир бўлди. Шу фонда Измирдаги халқаро аэропортда узилишлар юз берди. Кечқурун аланга аҳоли турар-жойларига етиб борди. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Ёнғинни ўчиришга 7 та самолёт, 16 та вертолёт, 35 та ерусту техникаси, 11 та сув юк машинаси ва тўртта бульдозер жалб қилинган. Қоронғи тушгач, ёнғин ҳудудига тунги кўриш ускунасига эга иккита вертолёт ҳам етиб келди.

Маълумки, Туркияда ҳар йили ёзда йирик ўрмон ёнғинлари содир бўлади. 2023 йилда ёнғинлар бир қанча вилоятларга таъсир кўрсатди. 

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 112920 | Инструменты