Huawei 1
WSJ: Илон Маск 2022 йилдан буён Путин билан мунтазам гаплашади

Америкалик тадбиркор Илон Маск 2022 йил охиридан буён Россия президенти Владимир Путин билан мунтазам алоқада бўлиб келмоқда. Бу ҳақда АҚШ, Европа ва Россиядаги бир нечта амалдаги ва собиқ амалдорларга таяниб, The Wall Street Journal хабар берди.

Манбаларга кўра, Маск ҳамда Путин шахсий ва ишбилармонлик мавзуларини, шунингдек, геосиёсий тарангликни муҳокама қилмоқда. Миллиардернинг Кремль билан алоқалари ҳақидаги маълумотлар, афтидан, “қаттиқ сир сақланмоқда”.

“Ҳатто АҚШ администрациясидаги ҳамма ҳам бундан хабардор эмас”, дейилади хабарда.

Суҳбатдошлардан бири АҚШ расмийларига Маск ва Путиннинг алоқалари ёқмаслиги, лекин Оқ уй тадбиркорга ҳеч қандай эътироз билдирмаганини айтмоқда. Илон Маскнинг Россия президенти билан алоқалари амалдаги Америка маъмуриятининг айрим ходимларини ташвишга солмоқда, чунки АҚШ Путинни ўзининг асосий рақибларидан бири деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, Маск баъзи махфий маълумотларга кириш ҳуқуқига эга, шунингдек, Америка ҳарбий ва разведка хизматлари билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатган. Икки йил олдин Маск Россия президенти билан мулоқотдалиги ҳақидаги маълумотни қатъиян рад этганди.

WSJ манбаларига кўра, улар ўртасидаги алоқалар жорий йилда ҳам давом этган.

“Бир марта Путин Маскка Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Тайван устида Starlink сунъий йўлдош интернетини ёқмаслик ҳақидаги илтимосини етказган”, дейди иккита манба.

Бу илтимосни Путин 2023 йил охирида айтган, деди собиқ россиялик разведкачи. Starlink ҳали ҳам Тайванда алоқа хизматларини кўрсатмайди. Компания оролда хизмат кўрсатиш “тез орада” бошланишини билдирган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 102518 | Инструменты