Huawei 2
Япониялик талаба дунёдаги энг кичик одамсимон роботни яратди

Япониялик талаба дунёдаги энг кичик одамсимон роботни яратди ва Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Қурилманинг баландлиги бор-йўғи 5,77 сантиметрни ташкил этади, бу аввалги рекорд натижадан деярли уч баробар камдир. 

Электрон гуманоидни яратувчиси Митсуя Татсухико Нагоя технология институти аспиранти бўлиб, у ўзининг биринчи роботини 10 ёшида ясаган – бу унинг қўллари ва оёқларини ҳаракатга келтирадиган оддий қурилма эди. Ўрта мактабда йигит робототехникадан танаффус олди, аммо университетга ўқишга киргач, бу унинг яна севимли машғулотига айланди.

Татсухико роботнинг ўлчамларини қисмларнинг параллель уланиши туфайли имкон қадар қисқартиришга муваффақ бўлди, деб хабар беради Гиннеснинг рекордлар китоби сайти.

Бундан олдинги рекорд гонконглик мактаб ўқувчиларига тегишли эди – улар яратган роботнинг баландлиги 14,1 сантиметрни ташкил этган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga