Huawei 2
Ўзбекистондаги 20 та бино модернизм даври объекти мақомини олди ва миллий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилди

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан 20 та бино модернизм даври объекти мақомини олди ва миллий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 апрелдаги “Моддий маданий мерос объектларининг миллий рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 227-сон қарори қабул қилинди.

Биринчи босқичда Давлат санъат музейи, «Ўзбекистон» ва «Шодлик» меҳмонхоналари, «Космонавтлар» метро бекати, Авиация ишлаб чиқарувчилар саройи каби 10 та янги объект рўйхатга киритилди, 10 та объектнинг мақоми ўзгартирилди.

Жамғарма, шунингдек, юқорида қайд этилган модернистик услубдаги биноларни ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш учун номзоднома тайёрламоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga