Huawei 1
Ўзбекистонда инфляция 8 йил ичидаги энг паст даражага тушди

Республикада 2017 йилда йиллик инфляция 14,4 фоизни ташкил этган бўлса, 2024 йил февралда бу кўрсаткич 8,3 фоизгача пастлади. Бу ҳақда Статистика агентлиги тайёрлаган истеъмол нархлари индексида маълум қилинди.

Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда февралдаги ойлик инфляция 0,3 фоизни, йиллик инфляция 8,35 фоизни ташкил этган. Бунда озиқ-овқат маҳсулотларининг ойлик инфляцияси 0,2 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотларники ҳам 0,2 фоизга, хизматларники 0,7 фоизга ўсган.

Йиллик ҳисобда озиқ-овқат маҳсулотлари 2023 йилнинг февраль ойидаги кўрсаткичга нисбатан 8,7 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 7,4 фоизга ўсган. Хизматлар инфляцияси тезлашишда давом этиб, февралда йиллик 9,1 фоизни ташкил этган. Январь ойида бу кўрсаткич 8,9 фоиз бўлган.Сўнгги 7 йилда Ўзбекистонда (февраль ойида) кузатилган йиллик инфляция кўрсаткичлари:

2017 йилда — 14,4 фоиз;

2018 йилда — 14,3 фоиз;

2019 йилда — 13,5 фоиз;

2020 йилда — 13,5 фоиз;

2021 йилда — 11,4 фоиз;

2022 йилда — 9,7 фоиз;

2023 йилда — 12,2 фоиз.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga