Huawei 1
Ўзбекистонда камерал солиқ текширувлари бўйича қарорлар устидан берилган шикоятларнинг 445 таси аноатлантирилмаган — Солиқ қўмитаси

Солиқ қўмитаси томонидан жорий йилнинг январ-август ойларида ҳудудий солиқ органларининг камерал солиқ текширувлари натижалари бўйича қабул қилинган қарорлари устидан Солиқ қўмитасига келиб тушган шикоятларнинг 885 таси (1 трлн 695 млрд сўм) кўриб чиқилди.

Кўриб чиқилган ушбу шикоятларнинг:

- 306 таси (227,5 млрд сўм) тўлиқ қаноатлантирилган;
- 134 таси (78 млрд сўм) қисман қаноатлантирилган;
- 445 таси (1 389,5 млрд сўм) қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Ҳудудий солиқ органларининг тўлиқ ва қисман бекор қилинган қарорлари қуйидаги солиқ турларига тўғри келади:

- ҚҚС - 186 млрд сўм;
- фойда солиғи - 107,5 млрд сўм;
- ер солиғи - 4,3 млрд сўм;
- мол-мулк солиғи - 2,2 млрд сўм;
- аксиз солиғи - 1,5 млрд сўм;
- бошқа солиқ турлари - 2,8 млрд сўм.

Қўшимча ҳисобланган ва қайта кўриб чиқиш натижасида бекор қилинган катта миқдордаги солиқ суммалари ҳудудлар кесимида:

- Тошкент – 167,3 млрд сўм;
- Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҲСИ – 77,9 млрд сўм;
- Тошкент вилояти – 27,4 млрд сўм;
- Самарқанд – 16,7 млрд сўм;
- Бухоро – 5 млрд сўм;
- Андижон – 3 млрд сўм.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 62410 | Инструменты