2024 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 1,6 миллион тонна мева ва сабзавот экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг худди шу даври билан солиштирганда 15,7% га кўпроқни ташкил қилади.
Экспортнинг қиймати ҳам жиддий ўсди: мева ва сабзавотлар экспортидан тушган даромад 29,8% га ошиб, $1,2 миллиардга етди. Бу нафақат ҳажмнинг, балки маҳсулот сифатининг ҳам халқаро бозорда юқори баҳоланганини кўрсатади.
Асосий экспорт маҳсулотлари
Ўзбекистон экспортида энг катта улушни узум, шафтоли ва гилос эгаллади:
Узум: 174 минг тонна экспорт қилиниб, $147,2 миллион даромад келтирди.
Шафтоли: 103,5 минг тонна ҳажмида сотилиб, $96,9 миллион фойда олиб келди.
Гилос: 32,2 минг тонна миқдорида экспорт қилиниб, $70,3 миллион даромад таъминланди.
Ўзбекистоннинг экспорт географияси кенгаймоқда, маҳсулотлар эса экологик тозалиги ва табиийлиги туфайли халқаро бозорларда юқори талабга эга. Янги технологияларни жорий этиш ва интенсив боғдорчиликнинг ривожланиши ҳосилдорликни оширишга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон экспорт фаолиятини ривожлантиришда қатор давлатлар билан муваффақиятли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўймоқда. Бу мева-сабзавот маҳсулотларини нафақат Марказий Осиё бозорига, балки Европа, Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларига етказиб беришга имкон бермоқда. Экспорт ҳажмининг ошиши мамлакат иқтисодиёти учун муҳим бўлган валюта тушумларини сезиларли равишда кўпайтиради.
Alpha version: 0.9.1.19 build 91003 | Инструменты