Huawei
26 октябрда ўтказилиши керак бўлган “Эл класико” бошқа кунга қолдирилди

Жорий йилнинг 26 октябрь куни ўтказилиши режалаштирилган Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган “Барселона” ва “Реал” жамоалари ўртасидаги учрашув бошқа кунга қолдирилди. Бунга сабаб қилиб шу кунларда Каталонияда юзага келган оммавий тартибсизликлар кўрсатилмоқда.

Мусобақаларни ўтказиш қўмитаси хавфсизлик нуқтаи назаридан ўйинни бошқа кунга кўчириш ҳақида қарор қабул қилган.

Cadena Ser ва Sport.es маълум қилишича, “Эл класико” 18 декабрь куни бўлиб ўтади. Аммо учрашувнинг бошланиш вақти ҳозирча номаълум. Сабаби 18 декабрь чоршанба, иш куни ҳисобланади.

As ва Mundo Deportivo нашрлари ўз манбаларига таянган ҳолда ўйин 7 декабрь куни бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилишмоқда. Испания футбол федерацияси ўйинни 18 декабрь куни ўтказиш тарафдори бўлса, Ла лига учрашувни 7 декабрь куни ўтказишни таклиф қилмоқда.

Комментарии: 7
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации

Вверх