Huawei 1
Бугун “The Best” мукофотини топшириш маросими FUTBOL TV телеканалида жонли эфирда намойиш қилинади

Бугун 23 сентябр куни Милан шаҳридаги “Ла Скала” опера театрида ФИФА (Халқаро футбол ассоциацияси) томонидан йилнинг энг яхши футболчисига “The Best” мукофотининг топшириш маросими бўлиб ўтади.

FUTBOL TV телеканали эса доимгидек футбол оламидаги йилнинг энг муҳим воқелигини мухлисларга жонли эфирда намойиш этади.

Бу сафарги соврин учун курашувчилар рўйхатига “Барселона” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси, “Ювентус” ва Португалия терма жамоаси тўпурари Криштиану Роналду ва 2018/19 йилги мавсум ўз жамоаси “Ливерпуль” билан ажойиб натижалар қайд этган ҳимоячи Виржил ван Дейк (Голландия) киритилган.

Мазкур маросимда шунингдек, йилнинг энг яхши аёл футболчиси, энг яхши мураббийи ва дарвозабони, йилнинг энг чиройли гол муаллифи (Пушкаш соврини соҳиби) ҳам аниқланади.

“The Best” мукофотини топшириш маросими Тошкент вақти билан соат 23:30дан бошлаб мухлислар эътиборига жонли эфирда намойиш қилинади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga