Бугун, 14 ноябрь куни футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг саралаши Осиё қитъаси 3-босқич “А” гуруҳи 5-тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Қатар билан куч синашади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди. Дарвозабон эса яшил либосда ҳаракат қилади. Қатар-Ўзбекистон учрашувида кореялик ҳакамлар бригадаси фаолият олиб боради. Бош ҳакам Ким Жонгҳеок, унга қанотларда юртдошлари Парк Кюнёнг ва Жанг Жонгпил ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам Чаэ Сангҳеоп қайд этилган. VAR'да эса Ким Ҳеэгон фаолият олиб боради.
4 та турдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 10 очко билан гуруҳда 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, Қатар термаси 4 очко билан 4-ўринни банд этган.
Маълумот учун, Қатар-Ўзбекистон ўйини Тошкент вақти билан 21:15 да бошланади. Учрашувга Доҳа шаҳридаги Жассим бин Ҳамад стадиони мезбонлик қилади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 122709 | Инструменты