Huawei 2

Испания терма жамоаси (2000-2010) ҳамда “Барселона” (1999-2014) клуби сафида кўп йиллар давомида тўп тепган моҳир ҳимоячи Карлес Пуйол Ўзбекистонга етиб келди.  9 ноябрь куни (соат 02:00 да) Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро Аеропортида ўнлаб футбол мухлислари, жумладан юртимиздаги “Барсамания” фан-клуби аъзолари йиғилишди ва ўз севимли футболчиларини олқишлар билан кутиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, Карлес Пуйольнинг юртимизга ташрифи ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан уюштирилаётган бўлиб, бу орқали ФИФА президенти Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан юртимизда футболни янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган катта ҳажмдаги чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш ва футболнинг оммавийлигини оширишга ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Карлес Пуйоль ташрифи давомида юртимиздаги футбол академиялари тарбияланувчилари учун мастер-класслар ўтказиб беради, шунингдек, Олий лига 28-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Пахтакор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги ўйинни бевосита “Пахтакор” стадионидан туриб томоша қилиб боради.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga