Англиянинг “Манчестер Сити” клуби учун февраль ойи тақвими эълон қилинди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, “шаҳарликлар” АПЛ ва Чемпионлар лигаси доирасида кейинги 6 та ўйинда 2 февраль куни “Арсенал”, 12 февраль куни “Реал”, 15 февраль куни “Ньюкасл”, 20 февраль куни жавоб ўйини “Реал”, 23 февраль куни “Ливерпуль” ва 27 февраль куни “Тоттенхэм”га қарши ўйинларда майдонга тушади.Маълумот ўрнида, “Манчестер Сити” АПЛ турнир жадвалида 23 турдан кейин 41 очко жамғариб, 4-ўринни қайд этиб келмоқда. Чемпионлар лигасида эса ўтиш ўйинида Мадриднинг “Реал”ига қарши тўқнаш келади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 43005 | Инструменты