Huawei 1
Про лига қайтмоқда. Бугун тест режимида дастлабки жонли трансляция амалга оширилади

Пандемия сабабли юзага келган танаффусдан сўнг Про лига мусобақаси яна рестарт олмоқда. Бугундан мусобақанинг навбатдаги тур учрашувлари бошланади. Жумладан, 3-тур доирасида Самарқанднинг "Динамо" клуби "Хоразм" жамоасини қабул қилади.

UZREPORT TV телеканали Про лига учрашувлари трансляцияси ҳуқуқини қўлга киритгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Бугун 30 август куни тест режимида дастлабки жонли трансляция амалга оширилади.

Футбол мухлислари соат 17:00дан бошлаб Самарқандда бўлиб ўтадиган "Динамо" - "Хоразм" учрашувини FUTBOL TV телеканали орқали тест режимидаги жонли эфирда томоша қилишлари мумкин.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш зарурки, ҳозирда ПФЛ билан ҳамкорликда Про лига мусобақаси титул ҳомийларни жалб қилиш бўйича ишлар олиб бориляпти. Бу борада ҳам тез кунларда ижобий янгиликлар бўлиши кутилмоқда.  

Жонли трансляцияларнинг эфирга узатилиши ва титул ҳомийларнинг пайдо бўлиши Про лига мусобақаси савиясини янада ошириши аниқ.

Демак, бугун 30 август куни  соат 17:00да FUTBOL TV телеканалида Про лига 3-туридан ўрин олган "Динамо" - "Хоразм" учрашуви. Тест режимидаги жонли эфирда! Ўтказиб юборманг!

Izohlar: 1
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga